Тарихий мерос ва миллий ўзлик фалсафаси
Annotatsiya
Мақолада А.Ўринбоевнинг илмий ва таржимачилик фаолияти орқали тарихий манбаларни сақлаш ва уларнинг маънавий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш масаласи таҳлил қилинган. Фалсафий нуқтаи назардан тарих - коллектив хотира эканлиги, унинг йўқолиши миллатнинг маънавий барқарорлиги ва ўзлигини сақлаб қолиш имкониятини чеклайди. “Матлаи саъдайн” асарининг таржимаси нафақат фактлар йиғиндиси сифатида, балки миллий қадриятларни англаш ва келажак авлодга етказиш воситаси сифатида аҳамиятга эга экани таъкидланган. Шу билан бирга тарихий меросни фалсафий таҳлил қилиш, унинг маънавий ва ахлоқий жиҳатларини англаш муҳимлиги, тарихчи ва олимнинг маънавий масъулияти очиб берилган.
Калит сўзлар: Тарихий манба, миллий ўзлик, маънавий масъулият, таржима фалсафаси, коллектив хотира, маънавий жасорат


