Сафарнома ва билиш фалсафаси: Абдурраззоқ Самарқандий тажрибаси
Аннотация
“Матлаи саъдайн”даги сафар ёзувлари географик тасвирдан кўра цивилизацион мулоқот ва маънавий билишнинг намуналари сифатида катта аҳамиятга эга. Абдурраззоқ Самарқандийнинг тасвирларида О‘рта Осиё ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий, маданий ва ижтимоий алоқалар аниқ кўринади, бу инсон тафаккурининг очиқлиги, мулоқотга тайёрлиги ва бошқа цивилизациялардан маънавий ва интеллектуал сабақ олиш қобилиятини намоён этади. Сафар ёзувлари тарихий манба сифатида турли цивилизацияларнинг фарқлари ва ўхшашликларини ўрганишга ҳам хизмат қилади. Шу тариқа, улар шахсий билимларни бойитиш, тарихий ва маданий хотирани сақлаш ҳамда умуммиллий маънавий ривожланиш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Калит сўзлар: Матлаи саъдайн, Абдурраззоқ Самарқандий, сафар ёзувлари, цивилизацион мулоқот, маданий хотира, маънавий билиш.

