Таржима фалсафаси ва маданий хотира

Авторы

  • Илёсхон Бурхонов Фарғона давлат техника университети

Аннотация

Ушбу мақолада Абдурраззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва маҷмаъи баҳрайн” асарининг А.Ўринбоев томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши таржима фалсафаси ва маданий хотира нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Таржима жараёнида асарнинг XV аср форс насрий услубини, тарихий руҳини ва муаллиф фикрлаш тарзини сақлаб қолишга қаратилган ёндашувнинг илмий-методологик аҳамияти очиб берилган. Мақолада герменевтик ёндашув асосида тарихий матнни сунъий равишда соддалаштириш унинг маъно қатламларини камайтириши мумкинлиги асослаб берилган. Шунингдек, мазкур таржиманинг миллий маданий хотирани сақлаш, тарихий тафаккурни ривожлантириш ва миллат ўзлигини англашдаги фалсафий аҳамияти ёритилган.

Калит сўзлар: Таржима фалсафаси, герменевтика, маданий хотира, тарихий матн, Абдурраззоқ Самарқандий, А.Ўринбоев, “Матлаи саъдайн”.

Загрузки

Опубликован

27.12.2025

Как цитировать

Бурхонов, И. (2025). Таржима фалсафаси ва маданий хотира. Research and Implementation, 3(12), 619–621. извлечено от https://rai-journal.uz/index.php/rai/article/view/2392

Выпуск

Раздел

Статьи